Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Shaxnozaning hayoti
Nursux mahallasiga Kuz og'ir qadamlar bilan kirib keldi, Kuz o'lim to'shagida yotgan bemorga o'xshaydi. daraxtlardagi yaproqlar o'zining so'nggi daqiqasini kutmoqda. oyoqlar ostidagi xazonlar unsiz ingraydi. qaysidir adib kuzga mana shunday ajoyib ta'rif bergan edi. Kuz negadir g'amgin fasl fasllar kelinchagi, uyg'onish fasli bahor bo'lsa negadir ayriliq fasli kuz. Shu damda allaqaysi honandaning bir qo'shig'idagi dialog yodimga tushib ketdi, Uzatdilar b...davomi
Купить рекламу 50 руб.
Библиотека | Qushnilar bilan
1 2 3 ... 5 >>

Тошқин (якун) (Танловга: 1-раунд) муаллиф: Дон-Жуан

Добавил:Don-Juan (10.06.2017 / 17:01)
Рейтинг:rating 230431 article (0)
Прочтений:30225
Комментарии:Комментарии закрыты
Асал ёнимдан уёқ-буёққа ўтиб ҳамма жойни сарамжонлаб юрар ман эса унга тикилганча хаёл оғушида ўтирар эдим.
У билан иккинчи учрашувимиз "Устабозор" худудида бўлган эди, уни қаттиқ ранжитган куним, эшикни қарсиллатиб пастга тушиб кетгач орқасидан югуриб пастга тушдим, у йўловчисини ташлаб қайтаётган таксига ўтириб ман яшайдиган уйдан узоқлашиб бораётган эди, ман машинам томон югуриб бордим... афсус душ қиганимдан сўнг машинам калитини нариги кийимимда қолдирган эдим, машинам ғилдирагига бир тепиб сўкинганимча қолавердим. Эртасига "бозор"га бордим Асални топа олмадим, кейинги куни яна, индинига яна... кетма-кет ҳар куни бориб уни топа олмас эдим...
Уни жойи бўлган ўриндиқда соатлаб ўтирар, баъзида ўриндиқ суянчиғига чиқиб ўтирсам, баъзида, ётиб олар эдим, ўриндиқ тахталарига кимлар томондан кимларгадир ёки шунчаки битилган, дил сўзлари, хақоратлар, сўкишлар-у, мактублар орасига ман ҳам калитим билан ўйиб ёзиб қўйдим "АСАЛ ҚАЙЕРДАСИЗ... КЕЧИРИНГ!!!".
Ранжиган кундан бир хафта ўтиб ва нихоят уни топдим, борсам ўз ўриндиғида ўтириб телефонига уланган қулоқчинидан бир нималарни эшитар, қўлидаги дафтар ва китобларга қалам билан бир нималарни белгилар эди. Теппасига келиб кўланкамни устига тушурдим, у эса пинагини ҳам бузмади, бошини кўтариб "кимсан, нега келдинг?"-деб сўрамади ҳам... Манлигимни билиб туриб шундай қилаётган эди. Жахлим чиқиб кетди лекин хеч нима қила олмас эдим, бир ножоя харакатим ўзи шундоқ ҳам вайрон этганим бу мажрух кўнгилни энди буғиб ўлдириши мумкин эди... Секин ёнига ўтирдим, у хамон беэътибор эди, яхшилаб разм солдим, китоб вароқларини нозик очиб қалам билан қандайдир битиклар остига чизиқ тортаётган узун-узун бармоқларидан тортиб, хаёлини бир жойга жамлай олмаганидан (ёнида ман ўтирганим учун бўлса керак?) тез-тез бир-бири билан кўришиб қайтаётган узун киприкларигача разм солдим, у бир маромда нафас олсада нафас чиқарганда чўкиб, олганда кўтарилаётган кўксида тепаётган юраги бир маромда эмас эди... кўзлари китоб мисраларида тўлқинлар пўртанасида чайқалиб кезаётган қайиқ сингари сузишдан тўхтади... китобдан "НЕГА?"-деган сўзни топиб олдими ёки бу саволни менга бердими англамай қолдим.. у титраган лекин тахдид зохир бўлган овозда яна сўради:
- Нега?
Талмовсираб бир тушунчасиз ўтирганимни англагандек давом этди...
- Нега келдингиз? Нега излаб юрибсиз...
"Нега излаб юрибсиз?"-нахотки уни ҳаммасидан хабари бўлса, наҳотки излаб юрганим, қароримни йўқотиб ҳар куни шу ерда уни кутиб кўз олдимда гавдаланган саробидан минг бир тавалло қилиб, узр сўраб юрганимдан нахотки хабардор бўлса? Сўз бошлаш ва нима бўлсада бу бошланган сухбатни якунига ижобий нуқта қўйиш вақти ва вазифаси манга юклатилган эди...
- Асал... мани... мандан хафа бўлма! Мани кечир!!!
Биласизми хозир сиз оддийгина диалог тарзида ўқиб ўтаётганингиз бу сухбатда мен учун хижрон, азоб, қувонч, хаяжон, нафас қисиши, камситилиш, хўрланиш, ерга ишқаланиб ғурурларни поймол бўлиши бор эди... Ман шу ёшга кириб хали бирор қиз ёки аёлдан узр сўрамаган эдим... хатто айб ўзимда бўлган вақтларда ҳам узр сўрамас эдим, жуда дўппи тор келса "мандан хафа бўлма"-деб қўйишим мумкин эди... лекин "мани кечир!?"-деган сўз бисотимда йўқ эди, балки шунинг учундир уни тилимга чиқариб нутқ этиш учун ҳам минг азоб, тутилиш ва ғазабланишга тўғри келди...
- Сен аблах одамсан!!!
- Асал?
- Каззоб ва бадхулқсан!!!
- Асал хаддингни бил!!!
Қўлларим беихтиёр мушт бўлди, хозир бу новда каби танани шу ерни ўзидаёқ остимга босиб кетма-кет зарбалар бергим, танасини ҳар бир қисмини бураб, узуб олиб хар ерга отгим келар эди... бунга сабаб бир хафтадан бери шу ерда уни излаганимни била туриб парво қилмагани камдек хозир ундан йигит бошимни эгиб узр сўраганимда "кечирдим"-демасдан ёки манга бир қараб қўймасдан ҳам хақоратлаб ташлаётгани эди... тишларимни ғичирлаши хатто унга ҳам эшитилган бўлса ажаб эмас.
У қалтис ман томонга қаради... кўзларини ичида бир парда пайдо бўлиб пастки томонга судралиб йиғилди ва киприкларига осилиб томчи шаклида манзилини ўзгартирди, кейин бошқа янги парда...
Бу томчилар худди мени қайнаб, ғазабнок ўкириб, бежо ураётган юрагимга бориб тушгандек бўлди... икки ёхуд уч томчи бу ашк мени қахр ва ғазаб зохир бўлган ловвуллаб қора дуд қайтариб ёнаётган қалбимни худдики бир тубсиз кўлга чўктиргандек бўлди...
Бир зумда ғазабим сўнди, юрагим худди мураввати бошқа ерга бураб қўйилгандек охиста ура бошлади...
- Асал мани кечир! Ман тубсиз ва чегарасиз хато қилдим... ишон хозир афсусдаман! Шуни айтиш учун, қилган ёмон ишимни тўғирлаш учун сени излаб юрибман, Асал бу гапларни гапириш менга жуда оғир... лекин сани кечиришинг ундан кўра мухимроқ!
Унинг чехраси ўзгарди... кўзлари мандан қочиб бармоқлари учи билан силаётган ўриндиқнинг ёғоч суянчиғига қаради... мани кўзларим ҳам унга эргашди... ва бир ёзувга бориб тўқнашди "АСАЛ ҚАЙЕРДАСИЗ... КЕЧИРИНГ!"
Асални лабида энди ним табассум пайдо бўлди...
- Роса қийналдингизми?
- Ман кузатиб турган эдингми?
- Йўқ, шу ерда бир опам бор, шерик деса ҳам бўлади - у имлаб бир четда бизни кузатиб турган опани кўрсатди, ўрта ёшлардаги аёл.
- Сохиба опа, шу киши ҳар куни телефон қилиб келиб кутаётганингизни айтдилар...
- Нега чиқмадинг?
- Умуман чиқиш ниятим йўқ эди... Сиз каби... - уни кўзида яна алам ва нафрат акс этишни бошлади нафас олиши тезлашиб бир хўрсиниш билан тзхтади...
- Ёмон одамлар дастидан...
Бошимни эгдим:
- Асал ўша куни...
- Эслатманг! Ман сизга дардимни айтдим, кўздаги алам ёшим қуримасидан сиз нафсингиз комига тушиб, хирсингизни адоқсиз хоҳишини дарровда тўйдиргингиз келиб қолди... Сиз ва сиз кабилар инсондан ва унинг шанидан хирсингизни устун қўясиз... Шундай инсонлар борлиги учун ҳам ишламоқчи эмас эдим лекин мажбурман, уй ижораси, қорин, мана булар - у қўлидаги дафтар, китобларга ишора қилди (манимча булар репититорини вазифадари бўлса керак?)...
- Ишлама Асал! Мана ман санга ҳаммаси учун пул...
- Керак эмас, сиз манга хеч кимсиз! На отам, на акам ва на... бошқа. Менга садақа керак эмас, ўз мехнатим билан ҳалоллик билан кунимни кўриб олавераман...
У ҳар қандай харакатимга ва сўзимга кескин ва тушунарли қилиб жавоб бериб қўяр эди...
Ўрнимдан туриб чўнтагимдан бир қанча пул чиқардим.
- Жавохир ака керак эмас...
- Асал бу манабаларга - дедим қўлидаги китобга ишора қилиб.
- Йўқ! Кетинг бундан сўнг бунинг учун келманг, иш ва юмуш бўлса майли тайёрмиз.
Машинам томон борар эканман уни яна китобига қараб олганини пайқадим...
Мана бугун у яна ёнгинамда, уйимда юрибди, унга харакатлари жуда ярашар, қулоқчини орқали қандайдир қўшиқ эшитиб иш қилар ва базида харакатлариқўшиқ охангига синхрон равшда уйғунлашар эди.
- Асал...
- Лаббай?
- Манга кофе тайёрлаб бергин..
- Хоп бўлади.
У буюрилган ишни бир зумда қилиб қўяр эди, хозир ҳам бир харакатни ўзида ўзи уннат турган ишни ичида манга кофени хозирлаб олдимга қўйиб зтиб кетди ортидан қарасам бошқа иш қилиб юрибди... У худди ушбу уйни бекаси каби биладигандек эди, у бу уйга жуда-жуда ярашар эди...
Хаёлларим яна чуқурлашиб борар эди, нахотки мани унга бирор туйғу боғлаб бораётган бўлса?
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 ... 5 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
waplogСмотреть лучшее порноstats24.ru-лучший топ рейтинг мобильных сайтовadultop.ruGEGTOP.RU - Топ рейтинг WAP сайтов!KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовTOporn.su - Рейтинг порно сайтовSKYTPOP.US -  Рейтинг сайтов | Каталог сайтов