Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Endi bu boshqa hikoya
Meni ismim Dinara turmushga chiqqanman yoshim 23 da erga tegmasimdan oldin shaxarda turadigan xolaml...davomi
Купить рекламу 50 руб.
Библиотека | Birinchi marta...
1 2 3 ... 6 >>

Сен менинг қотилимсан,Севги......

Добавил:SANJAR (15.03.2018 / 10:23)
Рейтинг:rating 242322 article (1)
Прочтений:26153
Комментарии:Комментарии закрыты
Билмадим, бу воқеа бұлганми һаётда ёки йұқ............
............Билганим шу сизларга һам улашгим келди......
Ассалому алайкум яхшилар ! Бугунги воқелар Тошкент шаһрида рұй беради,Демак...........




Кучани тулдириб оламон аста юриб келмокда. Утган кетганлар тухтаб оламонга кушилиб кетар, мошиналар хам тухтаб чикиб оламонга кушилмокда…
Тобут кулма кул уланиб-уланиб кетарди.
Купчиликнинг тобутнинг кип кизил мато билан уралгани бироз кунглини гаш килиб, «Аттанг ёшгина экан, Аллох уз рахматига олган булсин омийн»-дея етти кадамча тобутни кутариб уз юмушларига яна оламондан ажраб таркалиб кетарди.

Бир вакт, бир ёшгина киз оламон олдидан чикканча кулларидаги бир кулоч кип-кизил атиргулларни оламон олдидан сочиб сочиб нари кета бошлади…

Алвон-алвон гуллар бир сонияда оламон оёги остида колиб поймол булди.…

Дорил фанодан Дорил бакога саёхатини давомлаганча тобут хамоно кулма-кул борар, йул четида оламондан тисарилиб, куллари атиргул тиканларидан худди уша гуллардек кирмизи рангга буёлган, уксиб-уксиб йиглаётган кизчага оламон унчалик ахамият беришмади.
Маййитнинг олди каторида кетаётган якин кариндошлари шунчаки кизга ачиниб, бошларини сарак - сарак килганча утиб кетди.
Факатгина кучада колган, утган кетганлар бу аянчли, галати холдан кизга термулиб караб тушунмай турарди.

Кучанинг бошигача йул буйлаб поймол атиргуллар устида гох кулиб, гох йиглаб кизча чарх уриб уйнаб, баланд овозда куйлар, юзидаги куз ёшлари эса хечам тинмасди… Кула кула чарх уриб, йиглай йиглай тебрана тебрана йул буйи аста кучанинг бошига кетиб куринмай колди…

Бахорда гул очилса,
Куни битиб тукилса,
Яшамок истаса да ёзда,
Гул бошка иложи йук.
Гар икки калб севишса,
Киргокларда туришса.
Муъжизалар кутишса,
Туташмок иложи йук… (Ю.Усмонова)

Тобут хам тебрана-тебрана уз маконига етиб келди…
Салом бугунги кун! Салом менинг дафтарим!
Эх, нималарни чидамайсан гохи, менинг сирдош дустим. Узбек оилаларида узи шунака, бошка миллатларга караганда сирдошликка хатто ота-онангдан хам изза киласан. Тугри-да, кандай килиб ота-онангга севгинг хакида дардингни дастурхон килардинг?
Энг осон йулини топдим. Аввалига узимга-узим гапириб юрардим, кейин тентак булиб колмай деб дафтар коралашга тушдим.
Узи шунака сал галатирокман. Балки исмим бунга сабаб? Билмдаим огир исм дейишади.
Мадина!

Факатгина бир инсон Мадиш деб чакиради. Эркалаб…ммммм.

Дафтарим дафтар, булма хеч хатар, ёзаман варрокма варрок, канийди булса сузлар мухтасар?...

Мана шунака… Кулимга калам тушди дегунча жамики сузларим ок когозга гохи куз ёшларим бирла сиргалиб тушаверади, гох шодон ках кахам бирла уйнаб уйнаб дафтарим безайди.
Шу лахзада дунёдаги жамийки дарахтлар калам булса хамки, ундаги барглар когоз булса-ки, дарёлар сувлари сиёх булса хамки дардларим ёзиб битмас холга келади.

Мана сирдошим сенга бугунги кунни ёзим тирнайман варрокларинг. Кизик-а… Отабек, хам кушним, хам мактабдош, хам…билмадим сирдошим сендан хам уяламан буни ёзмокка…балки узимдан? Нега унака экан? Ахир жуда ёшман. Мактабни хам тугатмадим…лекин унинг кузлари..сузлари..

У дунёдаги энг чиройли, энг хушбичим, энг келишган бола.
Аклли, чиройли, кучли, аълочи. Хамма хавас килади. У эса. У эса мени ёктиради. Билмадим. Биз дустмиз лекин мактабда хамма пешлайди. Узиям галатиде, танаффус эълон килинди дегунча олдимга югуради.
Келаси хафта навруз байрами туфайли коота байрам киламиз, унда Отабекни куёв ролига танлашибди, туйни курсатиб беришмокчи де миллийлигимизни. Галати булиб кетдим. Йук бормайман мактабга. Каёкда. Унинг синф рахбари кириб илтимос килди, мендан…келин ролини уйнашга…кизарииииб кетдим…синф гурра кулди.. Муаллимимиз индамай манга карийдилар. ЭЭээ йугееее дедим. Котта синфдагиларга нима киламан кушилиб, ана узини синфидаги дугоначаси Нодира уйнасин-дедим. Ичимдагиси эса факат сенга сирдош дафтарим аён. Уйгача зурга чидаб келдим, келиб хонамни эшигини ёпдиму чапак чалиб сакрадим. Дарров сани титкилаб топиб мана биринчи булиб сенга айтиб беряпман. Соат хам икки булибди. Хозир деворим такиллайди-ю сени шартта беркитиб деразадан Отабек билан гаплашаман.

Мадина ва Отабек Тошкент шахридаги бир тумандаги бир куп каватли биноларнинг энг чуккиси, узларининг сузлари буйича «Аллохга энг якин» 9 каватида истикомат килишади.
Кизикарлиси, уларни бир биридан факат бир девор ажратиб туради. Вахоланки иккиси бошка бошка подъездда. Иккисининг хонасини биргина девор ажратиб иккиси уз хона деразасида кучага караса бир бирига шундок кул узатгудек етиб бемалол гаплашиб, хатто пичирлашиб сузлаша оладиган даражада якин. Нафакат хоналари, балки кунгиллари хам. Хар куни эрталаб ким биринчи уйгонса уша бирини деворини такиллатади, кундуз куни ким мактабдан вахли келса хонада кутиб туриши ва кеч келгани таккилатиши керак. Кейин деразадан караб гаплашиб туришади. Олдинги йил ёздан хатто эрталабгача гаплашиб чикишарди. Гохи урушиб колишса айбдор тараф биринчи девор такиллатиб деразага келади. Иккинчи тараф (бу ролда асосан хамиша Мадина) деразадан юзини курсатмай факат эшитади. Кейин Отабекнинг хазилларига чидолмай кулворади ва яна сухбат давомланади. Янги йилда бирга салют отаётиб Отабек Мадинага кейинги йилни балки бирга бир хонада кутармиз деса буладими. Бу хам етмагандек охирги пайт «Севишганлар куни» модага айланиб, бу йил 14 февраль куни деразадан Мадина уйинчок айикча хамда кип кизил алвон алвон гуллар олди… Худди шундай совгаларни Нодира хам олганди…

Мадина эндигина 9 синфни битириш арафасида, Отабек эса 11чини.
Ёшликдан бирга усиб, дуст булиб бир деразадан варрак учириб, бир бирига «куш» учириб, бир бирига совга бериб катта булган. Отабекнинг ота-онаси уларни Тохир Зухра дея хазиллашар, Мадинанинг эса унчалик ахамият беришмас, лекин карши хам эмасди. Хар холда кушни улар, борди келди яхши.
Отабек нафакат синфда балки бутун мактабнинг ёркин юлдузи. Спортда хам, дарсларда хам, куринишда хам аълочи. Энг кузга куринганлардан. Хатто-ки директор опамизнинг «любимчиги». Отабекнинг куринишидаги энг кизик ва диккатни чорловчи нарсаси икки юзига кизил нарса суриб куйгандек кип-кизил, ва йигит кишига хос булмаган узун-узун кайрилган киприклар. Дустлари хазиллашиб хатто гугурт чупларни куйиб канча кутаришини хисоблашишади.
Мадина булса, эххей узбегимнинг нафис гузаллик коидасидаги хамма талаблар аъло даражада кондирилган. Буй басти, сочлари узун, нак такимига тушади, жайрон куз, гунча лаб, ва ёногининг чап чеккасида узига бирам ярашган холи хам бор. Кулганидаги кулгичлари-чи, Отабекнинг сузларига караса унинг табассумига бутун мактабни сотиб юборса арзийди.

Нодира…ажойиб киз.. Отабекнинг синифдоши, сирдош дусти. Бир партада утиришади. Нодиранинг атрофида паралелл синф хатто паралел мактаблардан хуштору гирдикапалаклари жуда куп. Лекин.. Отебекни ростакасимига севади. Нодира жуда шух киз, мактабдаги хамма муаллимлар безори, дарсдан неча маротаба хайдаб хам чикаришади. Тугриси, куринишидан хеч ким шунака шаддод шух деб уйламайсиз. Кош кузлари-чи? Купчлик Мадинанинг опачаси деб уйлайди, жудаям бир бирига
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 ... 6 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
waplogСмотреть лучшее порноstats24.ru-лучший топ рейтинг мобильных сайтовadultop.ruGEGTOP.RU - Топ рейтинг WAP сайтов!KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовTOporn.su - Рейтинг порно сайтовSKYTPOP.US -  Рейтинг сайтов | Каталог сайтов