Привет, Гость!
Chat (2) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: "SHAXRIZOD"dan ming bir kecha ertaklari...
(4-qism) Shunday qilib qayukam bn qilgan iwimdan afsusda edim. Dori tasiri bunday mudhiw hatolarga...davomi
QIZINGIZNI ROXATDAN BAQIRISHINI ESHITMOQCHIMISIZ?
Библиотека | Jalablar bilan
1 2 >>

Севганига янга бўлган раққоса....

Добавил:YuRaGImSaN (24.02.2018 / 18:30)
Рейтинг:rating 242167 article (0)
Прочтений:13694
Комментарии:Комментарии закрыты
.....
Атрофга қоронғулик чўккан, фақат чироқлар ёғдуси
ва ойнинг хира нурларигина ёритиб турган майдон
одамларнинг гулдурос қарсакларидан ларзага
келарди. Барча раққосаларнинг чиқишини интизор
кутарди. Кутилган дақиқалар келиб, бирин-кетин
раққосалар гўзал ишвалар билан саҳнага чиқишди.
Қарсаклар янада авжига чиқар, турли
масканлардан ташриф буюрган томошабинларнинг
қийқириқлари ҳар ерни тутиб кетган эди. Олти
раққосанинг рақси яримлаганда эса саҳнага
еттинчи раққоса нозик қадам босиб, кириб келди.
Одамлар орасида бепарво ўтирган Салим еттинчи
раққосани кўрди-ю, негадир жонланиб кетди.
Қотмадан келган, буғдой ранг, баланд бўйли бу
йигит
машҳур араб оилаларидан бирининг арзандаси
бўлиб, бугунги кечага фақатгина отаси ва
акасининг раъйига қараб ташриф буюрганди. У
еттинчи раққосадан кўз узмай ўтираркан, ҳатто
кеча ниҳояланганини ҳам фаҳмламай қолди.
Одамлар қувноқ кайфиятда тарқалиб,
машиналарига ўтиришаётганда, у ўша раққоса
томон шошилди.
— Саломалейкум, — деди Салим. Унинг
кўзларидан муҳаббат учқунлари таралаётганди.
— Ва алейкум салом, — деди асли ўзбек бўлган
Мадина хиёл жилмайган кўйи. Мадина Салим
билан соф араб тилида осон гаплашаркан, ўзининг
бошқа миллатга мансублиги, бу ерларга ўз
санъатини намоён қилиш учун келгани ҳақида ҳам
айтиб берди.
— Танлаган йўлингиз ўта нозиклигини билсангиз
керак? — деди Салим қиздан кўзларини узолмай.
— Одатда, раққосаларга… Нима десам экан?..
— Ёмон кўз билан қарашади, — Салимнинг гапини
илиб кетди Мадина. — Нима демоқчилигингизни
тушуняпман. Бироқ моҳир раққоса бўлишни ният
қилганман.
— Сизга ёрдам бермоқчиман! — деди Салим
дабдурустдан ҳаяжон билан. — Ишонинг, буни
жуда хоҳлаяпман. Гапларим самимий!
Уларнинг шу тариқа танишиб қолганига ҳам уч
ойдан ошди. Мадина ҳар ишда Салимдан дўстона
ёрдам сўрар, Салим бу қизга нисбатан қалбида ишқ
аланга олгани учун унга беминнат кўмак берарди.
Фақатгина давраларда унинг рақс тушишини
истамас, отасига ҳам айни шу важдан Мадина
ҳақида айта олмаётганди. Аммо отаси тезроқ тўй
қилишни истар, Салимга ҳам, акасига ҳам турли
қизларни тавсия этишни бошлаганди. Вазият бошқа
томонга ўзгаришидан қўрққан Салим, ниҳоят,
отасига Мадина ҳақида айтди.
— Эсингни еб қўйибсан, Салим, раққосани икки
дунёда ҳам келин қилмайман! — деди шайх Тоҳир
ғазабдан оқариб.
— Лекин у жуда яхши қиз…
— Қўйсанг-чи, бўлмағур гапларни! Тузук қиз бўлса,
мингта эркакнинг ёнида ишва билан қоматини кўз-
кўз қилармиди?! Сен бола ҳеч акангга ўхшамадинг-
да, — деди ота қошларини чимириб.
Салим ота-онасига бўлган ҳурмати туфайли ортиқча
гап айтмади. Мадинанинг рақс бўйича малакали
мутахассис бўлиш ҳақидаги орзулари дадасини
заррача қизиқтирмаслигини Салим яхши биларди.
Шунинг учун ҳам севгилисини оқлаб ҳеч нарса
деёлмади.
— Мени кечир, Мадина. Сенинг ёнингда ўзимни
ниҳоятда уятли ҳис қиляпман. Лекин шу пайтгача
отамнинг гапи менга қонун бўлган, — деди Салим
Мадина билан учрашувларининг бирида.
— Наҳотки севгингиз учун курашмасангиз?!
— Қўлимдан келганча курашдим! Балки, рақсни
ташласанг, ўшанда…
— Ҳеч қачон! — деди Мадина қатъий оҳангда. —
Рақсдан ўлсам ҳам воз кечмайман. Оила қуришга
келсак, менга кўнгил қўйган бошқа бир йигит бор.
Унга кўнглим йўқ бўлишимга қарамай, у менга
уйланмоқчи. У ҳам обрўли оиланинг фарзанди. У
ҳам ота-онасини қаттиқ ҳурмат қилади. Лекин у
имконини топди. Бизда бир гап бор «Қаловини
топсанг, қор ҳам ёнади».
— Бизда ҳеч ким отасини алдолмайди. Шундай
қилган тақдиримда ҳам, отам сени таниб қолганда-
чи?! — деди Салим кўзларини ердан олмай.
— Етим бўлганим сабаб ортимда кутадиганим,
бахтимни тилайдиганим йўқ. Ўтган ойлар ичида
сизга жуда ўрганиб қолгандим. Наҳот қўрқоқлик
қилсангиз?! Севги йўлида не-не машаққатлар
бўлади. Уларни босиб ўтганларгина бахтга етади.
Сиз эса отангизнинг бир гапи билан ортга
тисариляпсиз.
— Иложим йўқ! Кечир. Нима ҳам дердим, сўнгги
гапим — ўша йигит билан бахтли бўл!
Салим сўнгги русумдаги машинасига ўтирди-ю,
ортида қолган қизнинг кўз ёшларига юраги
ачинганча дўстлари ёнига равона бўлди.
Кунлар Салим учун жуда секин ўтар, у гоҳ холаси,
гоҳ аммаси тавсия этаётган қизлар билан
учрашувга чиқарди. Энг муҳими, отаси доим
айтганидай «Оилаларига келин бўлиш учун
арзийдиган қиз»лар билан икки оғиз гаплашаркан,
улардан Мадинани қидираверарди. Шундай
кунларнинг бирида Салим уйига оқшом маҳали
кириб борди. Қасрнамо уйининг ҳовлисида бегона
машиналар қаторлашиб турганди. Йигит хавотир
аралаш ҳайрат билан уйига кириб борганида,
юзида қувонч жилванаётган отаси уни қучоқ очиб
кутиб олди.
— Салим, ўғлим, хушхабар! Аканг уйланяпти.
Бўлажак келинимиз ночорроқ қиз экан. Мени
биласан, ҳеч қачон келиним бой оиладан бўлсин,
демаганман. Муҳими, онангга ҳам ёқибди.
Салимнинг бутун ўй-фикри Мадинада бўлгани учун
у бўлажак янгаси ҳақида қизиқмади ҳам. Бутун
оила келиннинг суратига тикилиб Каримни
табриклаётганида, акасининг кўнгли учун «Бахтли
бўлинглар, ака, келин сизга жуда мос экан», деб
қўйди, холос. Аслида эса суратга бир қур назар
солиб ҳам қўймаганди. Салим фақат бир нарсани
Мадинани кўришни, у билан гаплашишни истар,
лекин отасининг гапларини эслаб, Мадинани яна
умидвор қилишдан қўрқарди. У Мадина
яшайдиган уйи атрофида айланиб юрганида, унинг
дугонаси Ҳанифани учратиб қолди.
— Салим, бу ерда нима қилиб юрибсиз? Мадинага
нисбатан жуда ёмон иш қилганингизни биласизми?
— деди Ҳанифа қошларини чимириб.
— Сиз тушунмайдиган нарсалар бор. Бу ерларда
отанинг гапи қонун!
Ҳанифа ортиқча гапирмади. Салим эса миясида
ғужғон айланаётган хаёллар билан овора эди. У
ишда ҳам ҳеч нарсага ҳафсала қилмай, баланд
бинонинг деразасидан хомуш боқиб ўтираркан,
ёнига акаси Карим кириб келганини ҳам сезмади.
Ёшлигидан шўх-шаддод, тишлаган ерини
узмасдан қўймайдиган Карим юзида доим ним
табассум билан юрувчи, ҳаётдан мамнун йигит эди.
Кўриниши Салимчалик келишган бўлмаса-да,
муомаласи барча қусурларини беркитиб кетарди.
— Севиб қолганларга ўхшаб бунча хаёл сурмасанг!
— деди Карим укасининг елкасига қўлини ташлаб,
у томонга эгиларкан.
— Мен сизга ўхшаб ҳар ҳафта севиб қололмайман,
ака! Лекин уйланаётганингизга қойил қолдим.
— Унда юравер, укажон! — Карим хандон отиб
кулганча хонадан чиқиб кетди.
Тўй ҳаракатлари тезлашиб, кутилган кун ҳам етиб
келди. Шайх Тоҳир хонадонига йиғилган
меҳмонлар, юзидан мамнун табассум аримай
турган қариндошлар тўйга жам бўлишганди.
Оқ мармарли катта уйнинг безаклари остида
ўтирган Каримнинг юзи бахтдан ёнарди. Салим
истамайгина меҳмонлар ёнига чиқиб, акасига ҳавас
билан тикилди. Тикилди-ю, ҳайратдан кўзлари
катта очилиб кетди. Келинлик либосида, юзида
кулги билан ўтирган қиз унинг диққатини
тортганди. Шу пайт укасининг ҳолидан ажабланган
Карим унга яқинлашиб:
— Таниган кўринасан, — деди пичирлаб,
меҳмонлар билан ҳолатини ўзгартирмай кулиб,
саломлашиб қўяркан.
— Ахир, ахир бу… — деди Салим дудуқланиб.
— Демак, танидинг! Ҳа, бу ўша раққоса. Эслаб
қолган экансан-да, афсус.
— Сен қандай журъат қилдинг! С-с-ен нималар
қилиб қўйдинг! Ахир отам
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
waplogСмотреть лучшее порноstats24.ru-лучший топ рейтинг мобильных сайтовadultop.ruGEGTOP.RU - Топ рейтинг WAP сайтов!KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовFaptop.ru