Привет, Гость!
Chat (5) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Jalap bilan(by Green)
Mani ismim Elmurod yoshim 21da. Parikmaxer-stilistman. Kuniga kamida 70ming topaman. Asosan yoshla k...davomi
Библиотека | Qarindoshlar (Insent)
1 2 >>

МАРДИКОР КИЗ кисса: 1 кисм. (Реал вокеа)

Добавил:Siryozni (31.07.2019 / 03:41)
Рейтинг:rating 249734 article (0)
Прочтений:9327
Комментарии:0
Тез ёрдам" машинасидан шошилинч равишда тушиб келган шифокор аёл билан хамширани кузлари ёшдан намланган Мохигул ташвишли киёфада кутиб олди.
- Бемор кайси хонада? - йул-йулакай суради шифокор.
- Бу ёкка, - Мохигул шундай дея уларнинг олдига тушиб йул курсатди.
Ичкари хонада огир нафас олиб ётган Саломат хола бехоллигидан кириб кел-ганларга кайрилиб хам карай олмади.
Кампирнинг соглигини обдан текширган шифокор уни эмлади, сунг умидвор бокиб турган кизга юзланди:
- Бу киши бувингизми?
- Ха, - шошиб жавоб берди Мохигул.
- Бувингизни зудлик билан касалхонага олиб кетиш керак!
Кескин хулоса Мохигулни сескантириб юборди.
У бувисининг сулгин, дардли дийдорига мехр тула нигохини кадаркан, кузлари-га ёш калкди.
Бу мусибатдан дили вайрон киз бувисининг мадорсиз кулларини кафтлари орасига олди ва бир зум уйга толгач. "Тез ёрдам" хайдовчисига замбил олиб келишни буюрмок максадида эшик томон йуналган шифокорнинг ортидан йулакка чикди.
- Опажон, тугрисини айтинг, ахволи жуда огирми? Бувимдан бошка хеч кимим йук, - шундай деркан, беихтиёр лаблари титраб кетди.
Шифокор эшитиш асбобларини йигиш-тираркан, деди:
- Синглим, мен хозир аник бир фикр айтолмайман. Бу ёги шифохонага боргач, маълум булади.
"Тез ёрдам" машинаси сиренанинг янгрок овози остида шахар кучасидаги транспортлар окимини ёриб, елиб бора-ркан, Мохигул бувисининг юмук гохида хиёл очилиб-ёпилаётган кузларига бокканча изтироблар уммонига гарк булди.
Мохигул махсус касалхона йулаги буйлаб юриб, узига керакли эшикни кокиб, мумкинми дея ичкарига кирганида бувисининг шифокори телевизор куриб утирарди.
Шифокор кизни кургани хамон огир кузгалди:
- Келинг, синглим.
- Ассалому алайкум. Мен Саломат Содикованинг набирасиман.
Мохигул шундай дегач, шифокор курсатган стулга келиб утирди.
- Биламан, - эркак шифокор шундай деб телевизорни учирди, Мохилгулнинг якинидаги стулдан жой олди.
Бир оз уйга толгач, тушунтира кетди:
- Синглим, биз шифокорлар хамма нарсани руйи рост айтишга одатланганмиз, шунинг учун кунглингизга олманг. Биз беморларимизнинг кариндошларига вазият кандай булса, шундайлигича етказамиз. Хуллас...Эшитимча, бувингизнинг сиздан узга хеч кими йук экан, шундайми?
- Онам борлар, аммо биздан узокда.
Мохигул шундай деркан галати булиб кетди.
- Онангизга телефон килсангиз етиб келмайдими?
- Менда унинг телефон раками йук.
Мохигулда онасининг, хатто, яшаш, манзилидан маълумот хам йук эди. Буни у шифокорга кандай айтсин?!
- Ха, майли, - дея шифокор эркак сузида давом этди: - Хуллас, синглим, бувингиз упка сили билан касалланган.
Мохигулнинг бутун вужуди бу совук хабардан титраб кетди. Зеро, унинг ёш тасаввурида сил касаллиги улгурганди.
Шу боис шифокорнинг бу хулосаси бувингиз омонат дегандек туюлди.
- Синглим, лекин сиз тушкунликка тушманг. Улимдан узга хамма нарсанинг давоси бор. Ахир, атрофимизда бу хасталик билан огриган одамлар хам яшаб юришибдику.
Бу таскин Мохигулнинг ут олган юрагига озроккина сув пуркашдек булди.
- Духтир ака, ростини айтинг, бувимни даволаса буладими? - дея кизгина умидвор бокди.
- Бу касалликни куп холларда мутлако йук килиб юбориш кийин, лекин енгиллатса булали. Кискаси, тинимсиз муолажаларга боглик. Бирок - шифокор чайналди. Сунг деди - Синглим, биз кулимиздан келганини киламиз, аммо шифохонамизда дори-дармонлар тукис деб айтолмайман. Шунинг учун баъзи камёб дорилар керак булади.
- Айтинг, канака дорилар? Топиб келаман! Мохигул айни дамда бувисидан узга хеч нимани уйламаётганди.
Шифокор огир бош чайкади.
- Сиз бу дориларни топишингиз душвор. Бизлар бу дориларни буюртма асосида олиб келтирамиз.
Мохигул шифокорнинг нимага шаъма килаётганини фахмлади:
- У дориларга канча кетади? Мен пулни топиб келаман.
Шифокор бу ёш киз унинг муддаосини бажара олишига иккиланаётганди. Мохигулнинг дангал жавобидан сунг чехраси ёришди.
- Сиз уч юз минг сум топиб келсангиз булди, колганини узимиз ёрдам килармиз.
Мохигул бундай ракамни кутмаганди. Илкис довдираб колди. Аммо шу захоти бувисининг касалманд чехраси куз олдига келди-ю, уйламай нетмай бугунок пулни етказаман деб юборди. Мохигул шифокорни хузуридан чикгач ​​бувиси ётган палатага кирди.
Бу пайтгача бир оз узига келиб колган Саломат хола набираси билан сухбатлашаркан, хар гапнинг бирида Болам, энди нима киласан, хайхотдек ховлида кандай бир узинг турасан? Шифокорларга айт, уйимда хам ётиб даволансам буладику, дерди.
Мохигул эса бувисига таскин бериб: Бувижон хавотир олманг, ёлгизланиб колмайман. Кушнимиз Гулчехрани олиб чикиб ётаман. Сиз яхшилаб даволанинг, хупми? деркан, хаёлида уша кул чузиб етиб булмас уч юз минг сум пулни уйларди. Нима килсам экан?
Хозир бувим учун жонимни беришга хам тайёрман, аммо шунча пулни каердан топаман?
Таниш - билишдан карз сурасаммикан?
Атрофга бахор уз нафасини уфурган. Урик гулларининг баъзилари очилган, баъзилари очилишга шай.
Бахорнинг узига хос гузаллиги чиройли либос янглиг замин узра ёйилган.
Аммо бу гузалликлар Мохигулнинг кузига куринмас, унинг хаёлида факат кандай булмасин, кечгача уч юз минг пул топиб шифокорнинг кулига тутказиш ахди бор эди.
Айни дамда у тенги ун саккиз ёш кизларнинг аксарият кисми фаслнинг бу жозибаси-ю, мафтункорлигидан бахраманд булишиб яйрашаётгандир.
Бирок мактабни битиргач, катта укишларни орзу килиб юрган Мохигулнинг бошига рузгор ташвиши етмагандек эндиликда бувисининг кайгуси тушиб турибди.
Мохигул йул - йулакай уйлай уйлай кариндоши Фаёзни эслади. Яхшигина жойда ишлайди. Карз сурасам йук демас. Ахир, кариндошчилиги бор-ку.
Бугун дам олиш куни, уйидадир.
Мохигул керакли манзилга етиб боргач, куп каватли уйнинг учинчи каватига кутарилди, сунг кариндошининг эшигидаги кунгирок тугмасини босди.
Эшикни Фаёзнинг узи очди.
- Э, Мохигул, сенмисан, кел, - дея очик чехра билан каршилади.
- Ассалому алайкум, Фаёз тога, унгайсизланиб салом берди Мохигул.
- Ваалайкум. Кани уйга кир.
Мохигул остона хатлади, бирок
ичкари хонага кирмади.
- Мен бирров киргандим.
Фаёз таажжубланиб суради:
- Ха, тинчликми? Кайфиятинг чатокрок куринади?.
- Бувим касалхонага тушиб колдилар, шундай - дея Мохигул маъюс тортди.
- Э, качон?
- Кеча кечкурун.
- Чаток буптику, Фаёз шундай деркан, узини жуда куйингандек курсатди.
Бечора холам кейинги пайтларда жуда дардманд булиб юрувди, шекилли.
Сен бечорага хам кийин. Айтгандай, шифокорлар нима дейишяпти?
Мохигул кариндошининг хамдард нигохиданми ёхуд бувисининг касали сабабиланми, йиглаб юборди:
- Духтирлар бувимни сил дейишяпти.
- Йуг-э, нахотки? - Фаёз аттанг дегандек танглай тиккиллатди. - Чаток, жуда чаток. Энди нима килишмокчи, шифокори тажрибалигинами?
- Билмадим, ёши каттарок одам.
У мендан уч юз минг суради, дори - дармонлар учун. Мохигул шундай деркан, кариндошига жавдираб каради.
Фаёзнинг ковоги уюлди.
- Вой номард-эй, уч юз минг сурадими?
Аблах! Порахур. Давлат уларга бекорга ойлик беряптими?!
Мохигул куз ёшларини артиб олгач, деди:
- Бугун кечкурун пулни етказишим керак.
Фаёз уйга чумди. Буни узича тушунган Мохигул шошиб деди:
- Тогажон, агар сиз шу пулни бериб турсангиз, ишонинг, тез кунларда узаман.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
waplogСмотреть лучшее порноstats24.ru-лучший топ рейтинг мобильных сайтовadultop.ruGEGTOP.RU - Топ рейтинг WAP сайтов!KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовFaptop.ruEBYTOP.RU - Топ рейтинг сайтов