Привет, Гость!
Chat (5) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Odobli qiz Umida by PROTYPE
Bu hikoyala mani xayotimdan olinmagan. toqima hammasi!!! Umida maktabni a’lo baholarga bitirib t...davomi
Библиотека | Qarindoshlar (Insent)
1 2 >>

МАРДИКОР КИЗ кисса: 3 кисм. (Реал вокеа)

Добавил:Siryozni (31.07.2019 / 08:45)
Рейтинг:rating 249736 article (0)
Прочтений:3187
Комментарии:0
��охигул эрталаб бувидан хабар олиб келгач, кечкурунги тузган режасига биноан мардикор бозори томон йул олди. У манзилига етиб борганида курган манзарасининг таассуротида чеккарокда такка тухтади. Не ажабки, унинг кунглини тушуниб булмас хадик ва хаяжон чулгади. Мардикор бозорининг асосий иштирокчилари эркаклар булиб, улар хар бир тухтаган машина атрофини бир зумда куршаб олишар ва мижоз билан савдолаша бошлашарди. Мохигулнинг диккати бозор четида тупланишган ун-ун беш чогли хотин - халажга каратилди. Янги иш жойига назар ташлар экан, у ерга якинлашишга юраги бетламасди. Ва нихоят, бувисининг ахволини куз олдига келтираркан, минг иккиланиш билан огир кадам ташлаганча мардикор аёллар сари якинлашди, бирок улардан ун кадамча берида тухтади. Унинг андишаси, мехнатдан эмас, узгалар каби унинг хам тасавурида аянчли куринишда шаклланган мехнатфкурушлик масканининг иложсиз иштирокчиси булиб колаётганидан эди. Мохигул нима киларини билмай бир кучага, бир хотинлар томонга караб жавдираб минг истихола билан турган пайт, уша мардикор аёллар тудасидан ёши уттизлар атрофидаги эски куйлак кийиб, бошини эски румоли билан ураб олган, бугдойранггина жувон ажралиб чикди ва Мохигул томон якинлаша бошлади.
- Яхшимисиз, кокиндик? - дея Мохигулдан хол - ахвол суради.
- Яхши, рахмат, - тараддудланди Мохигул.
- Фахмимча, ишлагани чиккан куринасиз, - дабдурустдан суради аёл.
Мохигул минг хижолатда деди:
- Шундай.
- Биринчи марта чикишингизми?
- Ха.
- Куриниб турибди. Мен хам биринчи марта чикканимда бир оз довдираб колгандим.
Жувон шундай дегач, одмигина кийиниб олган бу янги танишидан очик чехра билан суради:
- Исмингиз нима?
- Мохигул.
- Меники эса Барно, - у шундай дегач, жилмайиб кушимча килди:
- Иккита углим, битта эрим бор.
Барнонинг хазилидан Мохигулнинг юзига табассум ёйилди. Айни дамда Барно бу соддагина кизга кизикиб колганди.
- Агар айбга буюрмасангиз бир нарсани сурамокчийдим?.
- Майли.
- Бизку бола - чака, рузгор тебратиш илинжида бозорга чикамиз. Сиз эса жуда ёш була туриб... Кунглингизга олмангку-я, сиз тенги кизлар хали ота онасининг карамогида юрибди.
Мохигул бу очик чехра ва очик суз аёлга тез куника бошлади.
- Тугри, мен ота - она карамогидаги киз эмасман, Мохигул суз бошлаб куйишга куйди-ю, давом этишга каловланди. Хуллас, мен бувим билан яшайман. Бувим хозир касалхонада. Шуни учун озрок....
- Тушунарли, тушундим, шундай дея аёл, куриниши ва узини тутишидан хуш ёкиб колган бу кизга йул курсатувчи булиш максадида давом этди.
- Синглим, бу ерни мардикор бозори дейдилар. Яккаланиб тураверсангиз мижозлар сизга эътибор беришмайди. Ундан кейин бу бозорда мехнат сотилади. Сиз хижолат булманг, ахир халол пешона теримиз билан пул топишга нима етсин.
- Опажон, мен бу ерда иш топиш учун нима килишим керак? суради Мохигул янги танишидан.
Барнони опажон жумласи калбини янада ийдириб, завкка тулиб тушунтира кетди:
- Мижозлар келишади хар хил хизматлар юзасидан. Биз улар билан ишни ва мехнат хакини келишиб оламиз. Сунг айтилган манзилга борамиз. Яна шуни айтиб куяй: сиз жуда ёш, бунинг устига чиройли хам экансиз, бу ерга хар хил одамлар келади, билиб буладими, уларнинг кунглида нима бор.
Барнонинг бу сузлари Мохигулни сескантириб юборди, бирок кейинги "агар карши булмасангиз, сизни узим билан олиб юраман" деб айтган таклифи кунглига тасалли берди.
Шу пайт аёллар ёнига бир енгил автомобили тухтади-ю, Барно Мохигулнинг кулидан охиста торткилади:
- Юринг, тезда борайлик-чи, канака хизмат экан.
Мохигул Барнонинг ортидан итоаткорона эргашди. Машиганинг бошкарув, томонидан кузига кора кузойнак кундириб олган, таранг шим ва кофтаси бакалок жуссасига номуносиб бир аёл тушиб келди.
Унинг караши-ю, сузидан такаббурлик уфурарди.
- Салом, кизлар. Хорманглар.
У атрофини ураб олган аёлларни зимдан кузатгач, муддаога утди:
- Кароче, мен бугун мехмон кутяпман. Шунинг учун хатамни генералний уборка килдирмокчиман. Так что, менга туртта аёл керак.
- Канча тулайсиз? - лунда килди кимдир.
- Хар кишига ун мингдан.
Бу ракам купчиликка макул болди чоги талабгорлар копайиб кетди. бирок аёл кулини юкори кутариб гала говурни тиндирган булди:
- Ишчиларни мен узим танлайман.
Мохигулдан бошка хамма бу мижознинг эътиборини козонишга интилди. Аёл эса мардикорлар ичида ихчам ва ёшрокларини танлай бошлади.
- Сиз яхши. Сиз хам бу ёкка уиинг.
Шу пайт унинг нигохи Мохигулга кадалди.
- Сен хам сингилча...
Мохигул каловланиб
Колганди, Барно пайтдан фойдаланди:
- Опа, бу киз менинг синглим булади.
У менсиз хеч жойга бормайди.
Бошкаларни бу гапга гаши келди,
бирок Барнонинг шаддодлигидан хабардор булишгани боисми, лом мим дейишмади. Мижоз аёл эса Барнога бошдан-оёк бир кур назар ташлаб олгач:
- Сиз хам машинага утиринг, деди ва узи хам автомашинаси томон одимлади. Манзилга етиб боришгач, Мохигул шу биргина аёлнинг узи яшайдиган хонадоннинг серхашамлигидан лол колди. Буни пайкаган Барно эса:
- Хали биз билан юраверсанг бундан-да дабдабали уйларни курасан. Бу уй уша хонадонларнинг олдида товук катакдек гап, деди. Айни дамда эса Мохигул аёлнинг ишга киришдик жумласидан келиб чикиб, у хам биз билан ишласа керак, дея соддаларча фикр килганди. Сунг беканинг кулини белига тираганча огзи буйрук беришдан бушамаётганини кургач, кулини совук сувга урмайдиган аёллар хам борлигидан хайратланди. Бу эса хонадон хашаматини кургандаги хайратидан хам ошиб тушди. Улар пешингача хамма жойни саранжом - саришта килиб булишди. Уй бекаси иккита хизматчи жувонларга мехнат хакини тулар экан, Барнога юзланди:
- Сиз опа - сингиллар, яна озрок хизмат килиб берасизлар. Шунга яраша рози киламан.
Барно билан Мохигул куз уриштириб олишди. Кейин Барно аёлга юзланди:
- Нима килишимиз керак?
- Хозир ошпаз аёл келади, кумаклашасизлар. Иннайкейин мехмонларга озрок хизмат килиб юборасизлар.
- Официанткалик киламизми? хушламайгина кесатди Барно.
Бека кошларини чимирди.
- Нима, ёкмадими? Хохламасаларинг узларинг биласизлар.
Сухбатни эшитган мардикор аёллардан бири опа... дея гапга аралашаётганди, Барно унинг сузини чурт кесди:
- Биз рози, факат кеч колиб кетмасак булди.
- Хотиржам булинглар, кечга колмайсанлар.
Бека халиги аёлларга жавоб бериб юборди. Бир оздан сунг ошпаз хотин келди. Содда Мохигул, хатто овкатини хам узи пиширмайдиган бу галати аёлдан хамон хайратда эди. У айни дамда бу аёлни бирон бир ташкилотда катта рахбар булса керак деб уйларди. Аммо манамен деган рахбар аёллар хам вакти келса рузгор юмушларини бекаму еуст бажаришини у кайдан билсин.
Мехмонлар асрга якин келишди. Бу икки эркак ва икки аёлдан иборат мехмонларни уй бекаси очикичехра биланткутиб олди. Шундан сунг Мохигулнинг хизмати бошланди. Барно эса хамон ошпазга ёрдам берарди. Мохигул кулида патнис тула егуликлар билан мехмонхонага кирганда халиги эркаклардан бири унга еб куйгудек тикилди. Мохигул ийманибгина патнисдаги егуликларни столга куяркан, эркакнинг жарангдор овози кулоги остида янгради:
- Диля, хизматкоринг зур-у. Мен бу нозик кулларга патнис туттириб куймасдим.
- Куйсангиз-чи, Жони, кинояни, ахир бу гудак-ку! Гапга аралашди
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url


Комментарии
Всего: 0
На главную
EroTop.mobiwaplogСмотреть лучшее порноstats24.ru-лучший топ рейтинг мобильных сайтовadultop.ruGEGTOP.RU - Топ рейтинг WAP сайтов!KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовFaptop.ru